×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Транспорт ва логистика соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев раҳбарлигида транспорт ва логистика соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Асосий эътибор халқаро транспорт ҳажмини янада ошириш ва транспорт йўлакларини диверсификация қилиш масалаларига қаратилди.

Йиғилишда вазирлик ва идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда 50 дан ортиқ йирик ишлаб чиқарувчилар, экспортчилар ва экспедиторлик компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Мулоқот давомида экспорт маҳсулотларини халқаро бозорларга етказиш билан боғлиқ масалалар ва таклифлар, хусусан, авиаташувчилар, темир йўл ва автомобил транспорти компаниялари олдида турган муаммолар ҳар томонлама кўриб чиқилди.

Иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш натижасида юзага келган мамлакатнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятининг изчил ўсиши таъкидланди. 2026 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 100 миллиард долларни, экспорт ҳажми эса 30 миллиард долларни ташкил этиши режалаштирилмоқда. Шу нуқтаи назардан, экспорт-импорт операцияларида рўй бераётган муаммолар ва мавжуд тўсиқлар таҳлил қилинди. Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисоботлар тақдим қилишди.

Билдирилган масалалар ва таклифларни таҳлил қилиш натижасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан экспортга етказиб беришнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш топширилди.

 

Манба: mift.uz