×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон Президенти Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклиф этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи доирасида давлатимиз раҳбари томонидан БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш ташаббуси илгари сурилди.

Давлатимиз раҳбарининг маърузасида ҳозирги кунда Марказий Осиё минтақасида туб ўзгаришлар рўй бераётгани, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган ташаббусга асосан мунтазам ўтказилаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари умумий ютуғимиз бўлгани таъкидланди.

Ўрнатилган муносабатлар туфайли охирги тўрт йилда Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ўзаро савдо ҳажми салкам беш баробарга ўсди.

Бугун Марказий Осиё давлатлари олдида муҳим стратегик вазифа турибди. У ҳам бўлса, минтақамизнинг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлашдир.

Шу муносабат билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очиш таклиф этилди.

Шунингдек, Президентимиз томонидан Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш таклиф этилди.

Сурат: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати

https://president.uz/