×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Саудия Арабистони компаниялари билан амалий ҳамкорлик чуқурлашмоқда

2022 йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Ш.Вафаев Саудия Арабистонининг “Kdot Partners”, “Maharah Human Resources” ва “Classera” компаниялари раҳбарлари билан учрашди.

Йиғилиш иштирокчиларига мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотлар ва янгиланишлар, иқтисодиётни либераллаштириш ҳамда инвестициявий муҳитни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Суҳбат чоғида инвестицияларни жалб этиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, қатор устувор йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича амалий икки томонлама муносабатларни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Масалан, таълим, технологиялар ва инновациялар, транспорт ва туризм каби соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари алоҳида кўриб чиқилди.

Учрашув якунида белгиланган вазифалар, режалаштирилган тадбирлар ва келишилган лойиҳаларни амалга ошириш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишилди.

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                               Manba.mift.uz