×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Халқаро «РИГА ФООД 2022» озиқ-овқат ва ичимликлар кўргазмасида Ўзбекистоннинг иштироки

8-10-сентябр кунлари Рига халқаро кўргазма марказида энг йирик халқаро «РИГА ФООД 2022» озиқ-овқат ва ичимликлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

«РИГА ФООД 2022» – Болтиқбўйи давлатларининг энг йирик озиқ-овқат кўргазмаси бўлиб, у бутун саноатнинг ривожланиши, янги маҳсулотларни намойиш этиш, жиддий ва ишончли соҳа вакиллари билан танишиш имконини беради.
Ҳар йили ушбу кўргазмага 20 мингга яқин профессионал ташриф буюрувчилар ташриф буюришади ва 400 дан ортиқ экспонентлар иштирок этадилар.

Янги имкониятлар эшикларини очаётган кўргазма йилдан-йилга кенгайиб бормоқда ва айнан иштирокчи компаниялар маҳсулотларини илгари суриш ҳисобига катта жаҳон миқёсида шуҳрат қозониб келмоқда.

Бу борада Ўзбекистон имкониятни бой бермаяпти. “Маде ин Узбекистан” миллий стендида маҳсулотлар намойиш этилди
ва халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилган, сифатли бўлгани боис жиддий қизиқиш уйғотиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган стендда ўзбекистонлик 20 нафар корхона қатнашди.

Стендда турли хил маҳсулотлар кенг намойиш этилади, хусусан: қаймоқли
ва қандолат маҳсулотлари, шарбат ва ичимликлар, макарон ва ун маҳсулотлари, музқаймоқ ва ярим тайёр маҳсулотлар, дуккаклилар, қуритилган ва янги мева ва сабзавотлар, болалар ва катталар учун тайёр нонушта, ошхона анжомлари.
Кўргазма экспорт учун 
нафақат Болтиқбўйи мамлакатлари, балки Европа Иттифоқи бозорларида ҳам иштирок этувчи ўзбек компаниялари учун кенг имкониятларни очади .

Ўзбекистон компанияларига омад тилаймиз ва хорижий компаниялар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишни интиқлик билан кутиб қоламиз!

 

Манба: epauzb.uz