×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Бир қатор давлат активларни хусусийлаштириш жараёнларини ташкиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда унинг ҳузуридаги “UzAssets” инвестиция компаниясининг расмий веб-сайтида 2021 йил 16 сентябрда “Ўрта Осиё транс” АЖ“93-махсус трест” АЖ, “Ўзгазлойиҳа” МЧЖ ва “ЎзГАШКЛИТИ” МЧЖни хусусийлаштириш бўйича Консультантларни жалб этиш тўғрисидаги Эълонга мувофиқ, сотиш жараёнини ташкиллаштиришга маслаҳатчи сифатида маҳаллий профессионал ташкилотлар ва консультантларни жалб этишни кенгайтириш мақсадида таклифлар 2021 йил 14 октябргача қабул қилинди.

Танлов жараёнида 7 та ташкилотлардан, жумладан консорциум шаклида берилган таклифлар қабул қилиниб, Талабгорларнинг молиявий таклифлари, соҳадаги тажрибаси, малакаси ва активларни сотиш бўйича ёндашувлари кўриб чиқилди.

Танлов натижасига кўра, маҳаллий профессионал ташкилотлар иштирокини кўзда тутган “Merritz” ва “Foley Hoag” компаниялари консорциуми “Ўрта Осиё транс” АЖ ҳамда “93-махсус трест” АЖ акциялари бўйича, “Grant Thornton” компанияси “Ўзгазлойиҳа” МЧЖ ва “ЎзГАШКЛИТИ” МЧЖ лойиҳа институтларидаги давлат улушини сотиш жараёнини ташкил этиш бўйича ғолиб деб топилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва “UzAssets” инвестиция компанияси жалб этилган маслаҳатчилар билан бирга активларнинг шаффоф ва муваффақиятли сотилиши учун барча чораларни кўради.

Маълумот учун, Хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи томонидан амалга ошириладиган вазифалар доирасига, Корхонани ва у фаолият кўрсатаётган бозор сегментини таҳлил қилиш, Корхонанинг жозибадорлини кўрсатиб берувчи тизер тайёрлаш ва потенциал харидорлар орасида тарғибот олиб бориш, Корхонанинг молиявий, солиққа оид, юридик масалалари бўйича (due-diligence) ҳисоботларни шакллантириш, потенциал харидорларни ўрганиш, сотиш стратегияси ва босқичлари юзасидан, шунингдек потенциал харидорлар билан музокаралар ўтказиш юзасидан тавсияларни Сотувчига тақдим этиш киради.

“UzAssets” инвестиция компанияси орқали активларни сотиш жараёнларига “Dentons” фирмаси юридик жиҳатдан ҳамроҳлик қилади.

 

https://davaktiv.uz/