×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Инвестицион таклифлар учун ариза беришнинг янги шакли йўлга қўйилди

Бугунги кунда Ўзбекистон инвестицион порталида амалга оширилиши кўзда тутилган ва амалга оширилаётган, юқори талабга эга бўлган инвестицион лойиҳалар ҳамда потенциал инвестицион таклифларни ўз ичига олган база шакллантирилди. Айни вақтга қадар қарийб 2,4 миллиард АҚШ долларига тенг 234 та лойиҳа ва 12 474,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этувчи 2020 йилга мўлжалланган 200 та истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати эълон қилинди.

Керакли маълумотларни топишда қулайликлар яратиш мақсадида “Инвестицион таклифлар” бўлмаси 4 та кичик бўлимга ажратилди:

“Инвестиция лойиҳалари»” – ушбу бўлимда лойиҳа ташаббускори ҳақида, жойлашган манзил, объектдаги мавжуд инфратузилма, ишлаб чиқаришнинг режалаштирилган қуввати ва керакли миқдордаги хорижий инвестициялар тўғрисидаги батафсил маълумотларни ўз ичига олган инвестиция лойиҳалари жойлаштирилган;

“Устувор лойиҳалар” – бунда Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази билан ҳамкорликда тайёрланган ва хорижий сармоядорлар 100 фоиз эгалик қилишлари мумкин бўлган лойиҳавий таклифлар келтирилган;

“2020 йилда амалга ошириш учун лойиҳалар” – Давлат инвестиция дастурига мувофиқ 2020 йилда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилиши мўлжалланаётган истиқболли инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатини ўз ичига олган кичик бўлим;

“Идораларнинг инвестицион таклифлари” – бу бўлимда тармоқ идоралари томонидан Давлат-хусусий шерикчилик шаклида ҳам амалга ошириш учун таклиф этилаётган инвестицион таклифлар тақдим этилади.

Қизиқиш билдирган инвесторлар ўз аризаларини юборишлари учун ҳар бир жойлаштирилган лойиҳа остида мурожаатнинг электрон шакли яратилган.