×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

«ANHUI CONCH CEMENT CO.LTD» (Хитой) билан икки босқичли музокаралар

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида «ANHUI CONCH CEMENT CO.LTD» ОАЖ (Хитой Х.Р) вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказилди.

Меҳмонлар Қарши шаҳрида йилига 1,2 миллион тонна цемент заводини қуриш тўғрисида сўз юритдилар. Қурилиш ишлари тасдиқланган жадвалга мувофиқ олиб борилаётгани ва завод келгуси йил охирига қадар фойдаланишга топширилиши таъкидладилар.

Бундан ташқари, улар Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида йилига               2,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш бўйича яна бир лойиҳани амалга оширишни режалаштираётганликларини таъкидлаб, унинг амалга оширилиши Ўзбекистон иқтисодиётига ҳисса қўшишини ва «Бир макон, бир йўл» глобал ташаббусининг бир қисми бўлишини таъкидладилар. Бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги вакиллари Агентликнинг Ўзбекистонга хорижий инвестициялар ва инвестиция имкониятларини жалб қилиш борасидаги фаолияти ҳақида сўзлаб бердилар.

Инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва «ANHUI CONCH CEMENT CO.LTD» ОАЖ ўртасидаги ҳамкорлик давом этмоқда.