×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ИТСВ вакиллари янги лавозимларга тайинланди

Давлат раҳбарининг ва ҳукумат қарорларига мувофиқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бир қатор таркибий бўлинмалари раҳбарлари янги лавозимларга тайинланди.

Жумладан, ижтимоий соҳа ва фармацевтика саноати Бошқармаси бошлиғи Эгамов Улуғбек Абдувалиевич Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;

– енгил ва электр саноати Бошқармаси бошлиғи Султонов Мирмуҳсин Мирсодиқович “Ўзтекстилсаноат” уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;

– Геология, тоғ – кон саноати, металлургия, машинасозлик ва қурилиш материаллари Бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эгамбердиев Бунёд Бахтиярович Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди;

– Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Жумаев Шоҳжаҳон Шокирович Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков вазирлик жамоаси билан бўлиб ўтган учрашув чоғида юқоридаги раҳбарларнинг янги лавозимларга тайинланганлари билан самимий табриклаб, кейинги касбий фаолиятларида муваффақиятлар тилади.

 

Манба: mift.uz