×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ИТСВ ҳудудларда раҳбар ва ходимларнинг малакасини оширмоқда

Жорий йилнинг май ойида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) билан биргаликда Вазирлик ҳудудий бўлимларининг раҳбарлари – туман ва шаҳарлар ҳокимлари ўринбосарларининг малакасини ошириш бўйича пилот лойиҳани амалга оширди. Курслар «Executive Education» ўқув дастури асосида ташкил этилиб, “Хорижий инвестицияларни жалб қилиш” ва “Халқаро инвестициявий ҳуқуқ ва арбитраж” йўналишларида интерактив семинарлар ва мунозаралар шаклида бўлиб ўтди. Машғулотларга Глазго ва Оксфорд университетлари (Буюк Британия) ҳамда Колумбия университети ва Калифорниянинг Беркли университети (АҚШ) профессорларини жалб қилинди. Курслар дастурлари, бошқалар кўникмалар қаторида, етакчилик қобилиятини ривожлантириш, самарали ғояларни ишлаб чиқиш қобилиятини ривожлантириш, бошқарув қарорларининг самарадорлигини ошириш, кўрсаткичларни малакали бошқариш ва хатарларни таҳлил қилишни ўрганишга қаратилди.

28 май куни курс тингловчилари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков билан учрашиб, ўз таассуротлари ва эгаллаган кўникмалари билан ўртоқлашдилар.

Очиқ ва самимий руҳда бўлиб ўтган суҳбат ИТСВ ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари жойларда ўз фаолияти давомида дуч келадиган долзарб масалалар ва муаммоларни муҳокама қилиш, хорижий ҳамкорлар билан ўзаро муносабатлар йўналишларини кўриб чиқиш ҳамда Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда инвестицияларни жалб қилиш бўйича энг самарали механизмларини муҳокама қилиш имконини берди.

Вазирлик раҳбарияти инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш босқичидан бошлаб ишга туширилаётган корхоналар фаолиятини қўллаб – қувватлашгача бўлган барча жараёнларда тадбиркорлар билан бевосита ҳамкорлик қилиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида бевосита жойларда эгалланган кўникмаларни самарали қўллашнинг муҳимлигини таъкидлади.

Шу нуқтаи назардан, ҳудудларда таҳлил қилиш, стратегик фикрлаш қобилиятига эга ҳамда аниқ натижаларга эришишни кўзлаган мутахассисларнинг мавжудлиги Вазирликка топширилган вазифаларни сифатли бажариш доирасидаги самарали фаолиятида муҳим омил бўлиши таъкидланди.

Учрашув якунида иштирокчилар курслар давомида ўрганилган билим ва кўникмалари асосида келгусида ҳудудларда ИТСВ ишини ташкил қилиш бўйича фикр ва таклифлар алмашдилар.

 

Манба: mift.uz