Ўз набватида, инвесторлар келгусида корхоналарга инвестиция киритиш имкониятларини ўрганиб чиқиш истагини билдирдилар.
Жорий йил 10 ноябрь куни Давактив агентлиги биносида йирик халқаро инвестициявий фондлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Улар орасида “Bluestone Investment Bank” (АҚШ), “Prosperity Capital Management” (Россия) ва “AFC Frontier Capital” (Хитой) компанияси вакиллари ҳам бор эди.
Унда Давактив агентлиги ва “UzAssets” инвестиция компанияси ходимлари томонидан хорижий инвесторларга хусусийлаштиришнинг кенг кўламли дастури, хозирда сотувда турган давлат корхоналари, шунингдек уларнинг савдо жараёни тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Жумладан, учрашув давомида “Кварц” АЖ фаолияти ва жозибадорлиги юзасидан махсус тайёрланган видеоролик намойиш этилди ва мазкур жамият бошқарув раиси томонидан инвесторларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Ўз набватида, инвесторлар келгусида корхоналарга инвестиция киритиш имкониятларини ўрганиб чиқиш истагини билдирдилар.
Другие новости и события
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!