×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини фаоллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 17 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раислигида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши жараёни ва жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги 5-йиғилишига тайёргарликнинг бориши танқидий кўриб чиқилди.

Мамлакатимизнинг ЖСТга қўшилиши Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт Стратегиясининг иқтисодий устувор йўналишларидан бири экани қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, ушбу вазифани амалга оширишда тегишли вазирлик ва идораларнинг билимли ва малакали кадрларнинг юқори салоҳиятидан фойдаланиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир доирасида Ишчи гуруҳнинг бўлажак йиғилиши доирасида кўп томонлама ва икки томонлама музокараларга тайёргарликнинг бориши, шу жумладан илгари тақдим этилган Фактологик хулоса, техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария чоралари, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида маълумотлар ва бошқа ҳужжатларнинг бўлиб ўтадиган муҳокамасига оид маълумотлар тингланди.

Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига Ишчи гуруҳнинг 5-йиғилиши ва музокараларга сифатли ва ҳар томонлама тайёргарлик кўриш юзасидан манзилли топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бўлажак тадбирларга тайёргарлик жараёнини мувофиқлаштиради ва мунтазам кузатиб боради.

Йиғилиш якунида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳининг 5-йиғилишида иштирок этиш мақсадида сафарга юборилаётган Музокаралар гуруҳи ҳар бир аъзосининг вазифалари, шу жумладан, Ташкилотга қўшилиш бўйича музокаралар жараёнини фаоллаштиришга доир чоралар кўриш ҳамда кейинги босқичга, яъни Ишчи гуруҳ Ҳисоботи лойиҳасини шакллантиришга ўтиш каби вазифалар белгилаб берилди.

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                               Manba:mift.uz