×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Тўқимачилик ва трикотаж корхоналарига $500 минггача миқдорда субсидия ажратилади

Президент фармонига кўра, тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Бунда 2022-йил 1-февралдан 2025-йил 1-январгача:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган корхоналарга лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10%и, бироқ $500 минг эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади;
бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ҳамда таркибида сунъий тола 80% дан юқори бўлган ип-калава ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилувчи корхоналарга бошланғич 15% тўловни тўлаш учун хорижий валютада 7 йил муддатгача 3 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратилади;
бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга хорижий валютада 1 йил муддатгача 9 ойгача имтиёзли давр билан $3 млн гача экспортолди молиялаштириш учун кредит ажратилади;

Шунингдек, бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларнинг камида 80%ини экспорт қилган корхоналарга:

ижтимоий солиқни 1% миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 3 йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш ҳуқуқи берилади.

Бунда, солиқни кечиктириш муддати тугаганидан сўнг солиқ қарзи ва ҳисобланган фоизлар кечиктириш муддатига тенг муддат мобайнида бўлиб-бўлиб тўланади.

2022-йил 1-февралдан 2025-йил 1-январгача қуйидаги манбалардан келиб тушадиган маблағлар жамғармага йўналтирилади:

пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25%и ва трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100%и;
пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи.

Фармонга кўра, экспорт қилувчиларнинг экспортолди молиялаштириш учун олинган кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация ва кафиллик бериш муддатлари 2024-йил 1-январгача узайтирилди ҳамда ушбу тартиб барча экспортчи корхоналарга татбиқ этилади.

2022-йил 1-июлгача пахта толасини мажбурий автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими ишга туширилади.

 

www.spot.uz