×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистон Республикасида республика бюджети ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2020- йилнинг январ-декабр ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича жами асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар таркибида республика бюджети ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар улуши 6,5 % ни ташкил этди.

Мазкур кўрсаткич ҳудудлар кесимида кузатилганда, энг юқори улуш Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди – ҳудуддаги жами асосий капиталга инвестицияларнинг 10,9 % ини ташкил этди.

Шунингдек, Тошкент вилоятида бу кўрсаткич 10,1 %, Сирдарё вилоятида 7,5 % ва Хоразм вилоятида 7,0 % га йетди.

https://uzdaily.uz/