×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Пол Шихан ва Кевин Томпстоун томонидан мастеркласс

Жорий йилнинг 23 май куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида Ирландия Халқаро Тараққиёт  (ИХТ) ташкилоти мутахассислари Пол Шихан ва Кевин Томпстоун томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.

Ҳозирги кунда  ИХТ юртимизда Бухоро ва Хоразм вилоятларининг инвестицион салоҳиятини ошириш бўйича амалий ишлар олиб бормоқда, бунда озиқ – овқат саноати, туризм ва саноатни ривожлантириш устувор йўналишлар қилиб танлаб олинган. Унинг фикрича инвесторларни жалб қилишда инфраструктура жумладан йўллар, телекомуникациялар, юқори сифатли технологиялар, солиқ имтиёзлари, меҳнат кучи мавжудлиги, транспортлардан фойдаланиш имконияти яратиш ва кучайтириш муҳим саналади.

Жаноб Томпстоун инвесторлар қизиқиш билдирган маълумотларни тўғрилигича етказиш лозимлигини таъкидлаб ўтди, натижада юртимизга сармоя киритмоқчи бўлган инвесторларни тўлиқ маълумот билан таминлай оламиз. Шунингдек, Пол Шихан Ирландиянинг жамоавий ёндашув ва қонунчилик, институционал ўзгаришлар ҳақида тажрибаси билан улашди. Учрашув якунида ўтказилган тажриба алмашиш семинарида ирландиялик мутахассислардан агентлик ҳодимлари ўзлари учун қизиқарли бўлган саволларга жавоблар олишди.