×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

SmartGov Consulting компанияси Бош директори Азиза Умаровадан маҳорат дарси

Жорий йилнинг 7 июнь куни Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигида SmartGov Consulting компанияси Бош директори ҳамда институционал, сиёсат ва бошқарув ислоҳоти бўйича халқаро эксперт Азиза Умарова томонидан “Стратегик менеджмент” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди. Тадбир давомида, Форсайт тушунчаси, турли ҳодисалар ривожланиш йўллари ва бошқа стратегик менеджмент элементларини иш фаолиятига кенг жорий этиш, қолаверса стратегик менеджментдан давлат хизмати фаолиятида фойдаланиш бўйича Сингапур ва бошқа қатор хорижий давлатлар тажрибаси тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Шу билан бирга, Ўзбекистонда стратегик менеджмент инструментларидан фойдаланиш тажрибаси, имкониятлари ва истиқболлари бўйича тадбир иштирокчилари ўзаро фикр алмашишди. Суҳбат якунида халқаро эксперт Агентлик ҳодимларини қизиқтирган саволларига мазмунли жавоб берди.