×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Сардор Қўшназаровдан махорат дарси

 

Жорий йилнинг 13 апрел куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигига “Investa” МЧЖ асосчиси ва бош ижрочи директори Сардор Қўшназаров ташриф буюрди. Ташриф давомида меҳмон спикер ҳамда Aгентлик ходимлари ўртасида дунё фонд биржасидаги янги тенденциялар, иқтисодий ўзгаришлар ҳамда Ўзбекистоннинг инвестицион иқлими ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари каби мавзуларда қизғин суҳбат-мунозара ташкил этилди. Тадбир давомида Сардор Қўшназаров ходимларни қизиқтирган саволларга ўзининг бой тажрибасига асосланиб атрофлича жавоб берди.