×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Роберт Хейзак томонидан мастеркласс

Жорий йилнинг 17 май куни “Courtyard by Marriott Tashkent” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ҳорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ходимлари учун халқаро эксперт Роберт Хейзак томонидан инвестицияларни жалб этиш ҳамда янги ва амалдаги инвесторлар учун хизматлар кўрсатиш мавзусида интерактив тренинг ўтказилди. Тренинг Япония ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланган IFC лойиҳаси доирасида ўтказилди. Тадбир давомида инвесторларни жалб этиш йўллари, қўшма корхоналарнинг шаклланиши, CRM – тизимининг ишлаш тамойиллари, шунингдек пайдо бўладиган муаммоларни ечиш чоралари муҳокама қилинди. Тренинг якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.