×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

«Магнит» Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади 

«Магнит» (Россия) чакана савдо дўконлари тармоғи Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган «Иннопром» саноат кўргазмасида «Магнит» ширкатининг тижорат харидлари ва ишлаб чиқариш бўйича директори Екатерина Лобанова маълум қилди.

«Магнит» (Россия) чакана савдо дўконлари тармоғи Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган «Иннопром» саноат кўргазмасида «Магнит» ширкатининг тижорат харидлари ва ишлаб чиқариш бўйича директори Екатерина Лобанова маълум қилди.

Хусусан, компания 3-4 йил ичида импорт ҳажми тўрт бараварга оширилишини кутмоқда. Екатерина Лобанованинг сўзларига кўра, бунинг учун Ўзбекистонда ваколатхона ташкил этишга қарор қилинди.

«Аввало, ваколатхонанинг вазифаси шериклар билан узоқ муддатли шартномалар тузиш, ўзаро алоқаларни яхшилаш ва очиқ мулоқот қилишдан иборат бўлади. Бундан ташқари, биз учун нафақат узоқ вақтдан бери ҳамкорлик қилиб келаётган шериклар билан муносабатларни сақлаб қолиш, балки ишончли шериклар базасини ривожлантириб, янги имкониятлар ва етказиб берувчиларни излаш ҳам жуда муҳимдир. Сабзавотлар ва мевалар бизни қизиқтираётган ягона йўналиш эмас. Россия бозорига олиб кирилиши мумкин бўлган янги товар ва маҳсулотларни топишга тайёрмиз», деди компания вакили.

Чакана савдо оператори бўлган «Магнит» компанияси йирик саноат ишлаб чиқарувчиси ҳам ҳисобланади. Лобанованинг маълумотига кўра, компания ўтган йилни рекорд кўрсаткич – 300 минг тонна ишлаб чиқарилган маҳсулот билан якунлади. Товарлар орасида асосан қандолат маҳсулотлари, макарон маҳсулотлари, чой, қаҳва ва снэклар бор.

«Бу биз ўзбекистонлик истеъмолчига тақдим этишга тайёр бўлган товарлар тоифаси. Россиялик истеъмолчи «Магнит» дўконларида кўриши мумкин бўлган нархларни Ўзбекистондаги нархлар билан таққосладик ва нарх бўйича биз Ўзбекистондаги эҳтимолий мижозларимизга жуда рақобатбардош позицияларни таклиф қилишимиз мумкинлигини тушундик. Бу бизнес билан кўп йиллар давомида шуғулланиб келяпмиз ҳамда истеъмолчига кўпроқ нима керак эканини биламиз. Ўйлайманки, биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз учун жуда қулай шерикка айланишимиз мумкин», дея сўзини якунлади Лобанова. 

https://kun.uz/