×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган чарм маҳсулотлари халқаро эътибор марказида

БААнинг Дубай шаҳрида Чарм саноатининг ихтисослаштирилган халқаро кўргазмаси – APLF Dubai 2022 очилди.Кўргазмада 20 минг квадрат метр майдонни эгаллаган “Ўзчармсаноат” уюшмаси ва унга қарашли корхоналарнинг жамоавий стенди намойиш этилди. Ўзбекистон миллий кўргазмасида Ассоциацияга аъзо 10 та компаниянинг 100 дан ортиқ маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

APLF-2022 халқаро кўргазмаси жаҳон чарм саноати ютуқларини намойиш этувчи энг йирик тадбирлардан биридир. Ҳозирда у учта мавзуни қамраб олади: «Чарм», «Махсус материаллар» ва «Мода оламига қадам». 15 та миллий павилёнда 500 та компания ва фирма 10 мингдан ортиқ маҳсулоти билан иштирок этмоқда.

Мамлакатимиз корхоналари ўз экспозициясида хорижлик ҳамкорларга тайёр чарм, поябзал, чарм буюмлар, желатинни тақдим этди. Кўргазманинг биринчи кунида Португалия, Миср ва Покистон вакиллари билан Ўзбекистондан чарм- чарм маҳсулотлари экспорти бўйича музокаралар олиб борилди. Тайёр чарм йўналиши бўйича Испания, Хитой, Туркия ва Италия компаниялари билан мулоқот ўтказилди.

APLF-2022 халқаро кўргазмаси доирасида хорижий ҳамкорлар билан экспорт шартномалари имзоланиши кутилмоқда.

 

Манба: www.uzdaily.uz