×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Jizzakh Petroleum компанияси Жиззах кимё мажмуасини қуриш лойиҳасининг мажоритар инвесторларидан бири бўлди

2020 йил 1 сентябрда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Jizzakh Petroleum компанияси Ўзбекистондаги МТО (“Лойиҳа”) технологиялари асосидаги янги замонавий кимёвий комплекси лойиҳасининг мажоритар инвесторларидан бирига айланди. Лойиҳанинг амалга оширилиши ҳақида илк марта 2019 йилнинг майида хабар берилганди.

Завод Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрида қурилади ва у маҳаллий хом ашё асосида фаолият олиб боради. Бу экспортга қаратилган юқори қўшимча қийматли газ-кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳисобига табиий газни сотиш имконини беради.

Лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши Ўзбекистон иқтисодиётини диверсификация қилинишига, текстил, кимёвий, парафармацевтик саноатнинг ривожланишига ва Ўзбекистондаги импорт ҳажмининг камайишига олиб келади.

Заводнинг ҳудудий жойлашувида рақобатбардош хом ашё ва энергия манбаларининг мавжудлиги, инфратузилманинг қулайлиги, Европа ва Осиёнинг асосий бозорларига яқинлиги инобатга олинди. Ушбу лойиҳа маҳаллий ҳудудда Ўзбекистоннинг энергетика бўйича лидерлигини янада кучайтиради.

Лойиҳа устидаги ишлар узлуксиз давом этмоқда ва Covid 19 пандемияси билан боғлиқ бўлган муаммоларга қарамасдан биринчи босқич якунланган. Лойиҳанинг маркетинг таҳлили ва конфигурацион тадқиқоти техник ҳамкор ва маслаҳатчилар, жумладан IHS Markit, Nexant и Amec Foster Wheeler (Wood) ёрдамида тугатилди. Бугунги кунда сўнгги босқич лицензиарларни танлаш босқичи якунланмоқда, шундан сўнг заводнинг базавий лойиҳаси (FEED) устида иш бошланади.

IHS Markit тадқиқот хулосаси асосида 47 ишлаб чиқилаётган кейинги босқич олифинлардан 18 та якуний маҳсулот танлаб олинган. Шундан сўнг Nexant компанияси 18 хилдаги маҳсулотни деталли маркетинг таҳлил қилди, режали ишлаб чиқаришга қўйидагилар киргизилди: зичлиги паст полиэтилен (ПЭНП), этилен-винилацетат (ЭВА), полиэтилентерефталат (ПЭТ) ва полипропилен (ПП).

Маркетинг тадқиқотлари натижалари заводни бунёд этишдаги базавий конфигурациянинг турли вариантлари учун асос бўлиб хизмат қилди. AFW (Wood) лойиҳаларнинг турли конфигурацияларини тадқиқ қилиб, бўлажак газ-кимёвий комплекс учун энг оптимал вариантни танлади. Конфигурация таҳлилларига асосан қурилиш суммаси 2,8 млрд. долларни ташкил қилади.

Қурилиш ишлари битгач, бир йилда 500,0 минг тонна олефин ишлаб чиқиш қувватига эга янги замонавий завод 1,5 млрд. куб метр табиий газни қайта ишлайди ва жаҳон иқтисодиётининг кўплаб секторларида ишлатиладиган юқори сифатли полимерларни ишлаб чиқаради.