×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Джим Роджерс Ўзбекистонни нишонга олмоқда

Уолл-стрит афсонаси меҳмонхоналар, авиакомпаниялар, металлар ва бошқа соҳаларни кўриб чиқди. 

Роджерс Ҳолдингс раҳбари Джим Роджерс Ўзбекистонга назар ташлади , деб ёзади Форбес.           

«Мен янги Ўзбекистоннинг ашаддий мухлисиман, гарчи у ҳали Ғарбда деярли номаълум . Илгари мамлакатда диктатура бўлган , аммо янги ҳукумат нима қилаётганини биладиганга ўхшайди. Сўнгги бир неча йил ичида улар эришган ютуқлар таҳсинга лойиқдир , – дейди Роджерс.                 

Унинг таъкидлашича, ниҳоят иқтисодиёт очилди ва халқаро инвесторлар янги имкониятлардан фойдаланадилар.   

«Мен уларнинг хусусийлаштириш ва ИПО ўтказиш бўйича эълон қилинган режаларини диққат билан кузатиб бораман», деди Роджерс.         

Америкалик инвестор биринчи навбатда, энергетика, металл ва манфаатдор қишлоқ хўжалигида қизиқиш билдирди, аммо Ўзбекистонда ундан кўпига тайёр:         

«Мени айниқса уларнинг туризм салоҳияти қизиқтиради . Ниҳоят уларнинг авиакомпаниялари хусусийлаштирилганда, мен албатта бу ҳақда ўйлайман. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» бу қизиқарли сармоявий иш», – дейди Роджерс .           

Шунингдек, у меҳмонхоналарга қизиқишини билдирди, чунки Ўзбекистон Хитойнинг «Белт анд Роад» ташаббусида муҳим ўрин тутади.     

«У ерда жуда жозибали сайёҳлик йўналишлари мавжуд. Шундай қилиб, мен ҳам бу соҳада изланиш олиб бораяпман», – деб тугатди Роджерс Ҳолдингс бошлиғи.        

Джим Роджерс – дунёнинг энг машҳур инвесторларидан бири. 1970 йилда, у билан бирга Джордж Сорос, Quantum Fund жамғармасини ташкил этишган, у ўн йил ичида инвесторларга 4200% даромад олиб келган . Шунга қарамай , 1980 йилда Роджерс Уолл-Стритдан чиқиб , саёҳатга қизиқиб қолди. 2014 йилдан бери Роджерс Россия активларига , хусусан, Москва биржаси, ПҳосАгро ва Аерофлотга фаол равишда сармоя киритмоқда.

https://www.spot.uz/ru/2021/07/26/rogers/