×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Италия саноат Конфедерацияси ваколатхонаси Ўзбекистонга ташриф буюради

9-13 март кунлари Италия саноат конфедерацияси («Confindustria Italia»)  Президенти Лука Пикассо бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюради. Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонаси ва Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги кўмагида ташкил этиладигон ушбу ташриф чоғида икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари муҳокама этилиши кўзда тутилган  .

Ташриф чоғида инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат божхона қўмитаси, савдо-саноат палатаси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтехтилпром» уюшмаси ва «Технопарк» МЧЖ каби қатор ташкилотлар вакиллари иштирокида музокаралар ташкил этилади.

Кун тартибида нефт ва газ саноатида, қурилиш материалларни ишлаб чиқаришда қўшма лойиҳаларни ташкил этиш мақсадида ихтисослашган компаниялар вакиллари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Шунингдек, саноат корхоналарида «яшил», экологик ва рақамли технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Италия делегацияси ташрифининг асосий мақсадларидан бири Италия компаниялари вакиллари учун ягона ахборот платформаси вазифасини бажарадиган » Confindustria Italia » ваколатхонасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида очилишини муҳокама қилишдир.

Малумот учун: «Confindustria» Италиянинг уюшмаси бўлиб, у мамлакатдаги 150 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш компанияларни бирлаштиради. Унинг фаолияти Италиянинг иқтисодий, ижтимоий ва фуқаролик ривожланишига ҳисса қўшадиган компанияларни қўллаб – қувватлашга қаратилган.