×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ИҲТТ билан таълим соҳаси масалалари муҳокама қилинди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов жорий йилнинг 10-13 апрель кунлари мамлатимизда таълим соҳасидаги халқаро тадқиқотларга тайёргарлик кўриш ва унда Ўзбекистоннинг иштирокини таъминлаш юзасидан ташриф буюрган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) бош котибининг таълим сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси – Таълим ва кўникмалар департаменти директори Андреас Шляйхер билан музокаралар ўтказди.

Шунингдек, ташрифдан мақсад, ўқувчиларни баҳолаш халқаро дастури (PISA) бўйича Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ҳамда ИҲТТ билан келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини кенгайтиришдир.

Учрашув чоғида таълим сифатини назорат қилиш масалалари, PISA дастурини амалда бажариш чоралари, талабаларга билимлардан фойдаланиш ва иқтисодиёт ва ишлаб чиқариш соҳасидаги амалий муаммоларни ҳал қилишда алоҳида ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, суҳбат давомида аҳолининг таълим хизматларидан кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш, уларнинг сифатини ошириш ва миллий таълим тизимининг фаолиятини яхшилаш, шу жумладан ИҲТТ нинг мақсадли дастурлари орқали ушбу соҳага қўшимча инвестицияларни жалб қилиш механизмлари кўриб чиқилди.

Маълумот учун: Ўқувчиларни баҳолаш халқаро дастури (PISA) 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий фанларда саводхонлигини турли тестлар ёрдамида баҳолашга қаратилган. Мазкур лойиҳа ёшларнинг ижодий ва танқидий фикрлаши, олган билимларини амалда қўллай олишларига баҳо беради ва бу кўникмаларни ривожлантиришга ундайди.

 

Манба: mift.uz