×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Эрон компанияси Фарғона вилоятида йирик кимёвий мажмуа барпо этишни режалаштирмоқда

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Эрон Ислом Республикасининг “ Gharavi Chemical Industries Group” компанияси вакилларини қабул қилди.

Эрондаги кимёвий мажмуалар барпо этиш, кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда сотиш билан шуғулланувчи “Gharavi Chemical Industries Group” бошқарув кенгаши вакиллари Ражабижоршарий Алиризо Мустафа ва Мандуи Масъул Ғулом, шунингдек компания ҳамкори, инвестициялар бўйича консультант Маҳмуд Муҳаммад Надерян билан бўлган учрашувда Фарғона вилоятида умумий қиймати 15,2 миллион доллар бўлган уч босқичли кимёвий мажмуа барпо этиш лойиҳаси муҳокама этилди.

Эронда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 12 турдаги корхонани бирлаштирган ““Gharavi Chemical Industries Group”, 40 турдан ортиқ маҳсулотларини дунёнинг 20 га яқин мамлакатига экспорт қилади. Кимёвий маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни барпо этиш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича катта тажрибага эга бу компания, Фарғонада амалга оширишни режалаштирилаётган лойиҳада бу тажрибанинг қўл келишидан ишонмоқда.

15,2 миллион доллар тўғридан хорижий инвестиция ҳисобига “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида 10 гектар майдонда барпо этилиши кўзда тутилаётган бу мажмуа, лойиҳа қиймати 6,2 миллион доллар бўлган ва йиллик 50 минг тонна натрий бикарбонат ишлаб чиқарувчи корхона, лойиҳа қиймати 5 миллион доллар бўлган ва йиллик 50 минг тонна этилацетат ишлаб чиқарувчи корхона ҳамда лойиҳа қиймати 4 миллион доллар бўлган ва йиллик 12 минг тонна этанол ишлаб чиқарувчи корхонадан иборат бўлади.

Эронлик ҳамкорлар Қорақалпоғистон ҳамда Навоийдан келтириладиган хом-ашё билан ишлаши кўзда тутилган мажмуа бўйича якуний ҳисоб-китобларини амалга ошириш ҳамда вилоятдаги кимёвий корхоналар маҳсулотлари билан танишиш учун вилоятда бўлиб туришни давом эттиришмоқда.

https://fergana.uz/