×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Давлат корхоналари учун IPO ва SPO шартлари белгиланган

Президент устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларининг акцияларини дастлабки (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклиф қилиш шартларини белгилайдиган фармонни имзолади. Бу ҳақда Президентнинг «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонида эълон қилинган.

Хусусан, IPO ёки SPO киришни хоҳловчи давлат корхоналари учун қуйидаги шартлар белгиланган:

IPO ёки SPO йўли билан сотиладиган акцияларни харид қилиш учун аризаларни тўплаш ушбу IPO ёки SPOни ўтказиш шартномаси тузилган андеррайтер ёки андеррайтерлар гуруҳи томонидангина амалга оширилади;

андеррайтер акциядорлик жамиятини дастлабки ўрганиш натижалари асосида акциялар хариди бўйича аризаларни тўплаш учун нарх чегараларини белгилайди;

IPO ва SPO йўли билан акцияларни тақсимлаш акцияларга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, андеррайтер томонидан аниқланадиган ягона нарх асосида амалга оширилади;

андеррайтерга акциядорлик жамияти билан тузилган шартнома асосида акциялар тақсимланадиган инвесторларни танлаш, шунингдек, инвесторларга IPO ва SPO доирасида харид қилинган акцияларни сотиш тақиқланадиган муддатни белгилаш ҳуқуқи берилади.

https://kapital.uz/