×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Исроил инвесторлари Бухорода асфалт заводини қурадилар

Бухоро вилоятида Исроилнлик шериклари билан биргаликда қиймати 10 миллион доллар бўлган бир нечта йирик инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Бухорода вилоят маъмурияти вакиллари ва Исроил делегацияси аъзолари ўртасидаги музокаралар чоғида иккита инвестиция лойиҳаси бўйича келишувларга эришилди. Шу куни томонлар 10 миллион доллар миқдорида меморандум имзоладилар.

Ушбу маблағ юқори технологияли замонавий асфалт заводи қурилиши ва 100 км узунликдаги йўл қурилишига йўналтирилади. Йил давомида амалга ошириладиган лойиҳани амалга оширишда юздан ортиқ ёш мутахассислар жалб қилинади.

Хусусан, сармоядорлар таниқли ўзбек шифокори Абу Али ибн Сино (Авиценна) туғилган Афшон қишлоғида халқаро тиббиёт маркази, 450 ўринли тиббий поликлиника, 100 ўринли замонавий меҳмонхона, кўп қаватли бинолар, замонавий савдо мажмуалари, экологик боғ ва этник қишлоқ қуриш ниятида.