×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти очилди

Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида (ЖИДУ) Истиқболли халқаро тадқиқотлар институтининг расмий очилишига бағишланган тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ташқи ишлар, инвестициялар, саноат ва савдо вазирликлари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари раҳбарлари, етакчи давлат ва хусусий компаниялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ЖИДУ профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

 Маросимдан кўзланган мақсад вазирлик ва идоралар, илмий марказлар, дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ва йирик компаниялар вакилларини институт ва унинг марказлари фаолияти билан яқиндан таништириш, шунингдек, мазкур муассаса мутахассислари билан долзарб соҳалар ва муҳим йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

 

Манба: dunyo.info