×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Инфографика: Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг Франция билан савдосини таҳлил қилиб, экспорт ҳажмини янада кенгайтириш ва оширишнинг энг истиқболли йўналишларини белгилаб олди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ўндан ортиқ муҳим икки томонлама ҳужжатлар, шунингдек, инвестиция битимлари ва савдо шартномалари тўпламининг қабул қилиниши режалаштирилган.

Мазкур тадбир арафасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги 5 йил давомида ташқи савдо алоқаларининг ривожланиши ва икки мамлакат савдо салоҳияти таҳлилини тақдим этувчи инфографика тайёрлади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги изчил мустаҳкамланиб, кенгайиб бормоқда. Ҳозирги динамика Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорлик доирасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришга ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Ўзбекистон раҳбарининг 2018 йил октябрь ойида Францияга биринчи расмий ташрифи якунлари бўйича автотранспорт, туризм, ҳарбий-техникавий ҳамкорлик, космик тадқиқотлар, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, маданият ва бошқа соҳаларга оид 10 та ҳужжат имзоланди. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Франция компаниялари томонидан 5 миллиард еврога яқин инвестиция лойиҳалари бўйича шартномалар имзоланди.

Шундай қилиб, келгусида самарали ҳамкорлик қилиш учун барча шароитлар яратилди.

Ўзбекистоннинг Франция билан савдоси

Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,43 миллиард долларни ташкил этиб, 2017 йилдаги 257,2 миллион доллардан 2021 йилда 280,8 миллион долларга кўтарилди. Шу билан бирга, хусусан, авиация техникаси, зарур машина ва ускуналар, фармацевтика маҳсулотлари, тиббий асбоб-ускуналар ва бошқаларни сотиб олиш ҳисобига импорт ҳажми 2,4 баробар ошиб, 259,9 миллион долларни ташкил этди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон GSP+ бенефициар мақомини олиши муносабати билан 2021 йилда мева-сабзавот, хусусан, ёнғоқ, тўқимачилик маҳсулотлари, гилам маҳсулотлари, электротехника маҳсулотларининг айрим турлари экспортида ўртача ўсиш кузатилди.

Фойдаланилмаган савдо салоҳияти

Савдо муносабатларимиздаги муайян номутаносибликка қарамай, сўнгги беш йилда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 10 фоизга ўсди, савдо-иқтисодий ҳамкорликда ҳали фойдаланилмаган салмоқли салоҳият мавжуд.

Шундай қилиб, жорий йилда ҳам Ўзбекистоннинг Франция билан савдо айланмасининг ўсиш тенденцияси давом этмоқда.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан товар айирбошлаш ҳажми 5,6%га ошди ва 232,2 млн. долларни ташкил этди, Ўзбекистон экспорти 9 баробар ошиб, 69,7 млн.долларни ташкил этди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик салоҳияти ҳали етарли даражада очилган эмас ва иқтисодиётларимизнинг бир-бирини тўлдиришини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта истиқболлар мавжуд. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бугунги кунда ривожланиши керак бўлган энг муҳим соҳаларни аниқлади. Хусусан, Ўзбекистон Франция ташқи бозорларда катта ҳажмда импорт қиладиган айрим турдаги маҳсулотларни француз бозорига етказиб бериш ҳажмини ўстириши мумкин. Булар металлургия (мис, рух, буюмлар ва қора металлар), кимё ва тўқимачилик маҳсулотлари (тайёр кийим–кечак, гилам), мева-сабзавот маҳсулотлари, шу жумладан қайта ишланган, полимерлар, айрим турдаги электротехника маҳсулотлари (кабеллар, трансформаторлар).

Франция Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги асосий савдо шерикларидан биридир

2018 йилда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси қабул қилинди. «Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим»га мувофиқ, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро савдода энг мақбул давлат режими ўрнатилди, даромадларга икки томонлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги Конвенция ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

2017 йилда Европа Иттифоқи билан “тўқимачилик протоколи” кучга кирди, 2019 йилда Ўзбекистон GSP+ бенефициар давлатига айланди, 2022 йилда «Cotton Campaign» ўзбек пахтасига нисбатан санкцияларни бекор қилди.

Ўзбекистон Президентининг Францияга ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, фаол гуманитар ва таълим алмашинувларини давом эттириш масалалари ўрин олган.

Бундан ташқари, шу кунларда Парижда Франциянинг «MEDEF» тадбиркорлар ҳаракати кўмаги билан ташкил этилган бизнес форум бўлиб ўтмоқда.

 

Манба: review.uz