×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Самарқанддаги кимё заводи хорижий инвестор томонидан сотиб олинади

Кипрнинг «Феркенсcо Манагемент Лимитед» компанияси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан «Самарқандкимё» ОАЖ базасида янги кимёвий мажмуани яратади.

Музокаралар 2019 йил май ойидан бошланган ва «Самарқандкимё»нинг давлат улушини сотиш ташаббуси ўтган йилнинг апрел ойида тасдиқланган эди. Ўша йилнинг ёзида битимнинг асосий тафсилотлари маълум бўлди, улар ҳозирда ҳукумат томонидан маъқулланган. Дастлабки келишувларга кўра, Феркенсcо Манагемент Лимитед лойиҳага камида 200 миллион доллар сармоя киритади ва «Самарқандкимё» нинг 100 фоиз улушини сотиб олади. Корхонани қайта ишга тушириш билан камида 500 иш ўрни яратилади. Янги комплекс ўғитлар (тахминан 600 минг тонна), хусусан моноаммониум фосфат (300 минг тонна) ва НПК (300 минг тонна) минерал ўғитларини ишлаб чиқаришга йуналтирилиши кутилмоқда. Ушбу объект 2023 йил ўрталарида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.