×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Қорақалпоғистонда инвестицияларни жалб этиш ва экспортни оширишнинг янги тизимини жорий қилиш ишлари давом этмоқда

Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Қорақалпоғистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг барча ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувнинг асосий мавзуси инвестициялар ва ташқи савдо фаолиятини рағбатлантиришнинг янги тизими ва уни жойларда жорий этишнинг амалий жиҳатлари бўлди. Тадбир иштирокчилари инвестициявий лойиҳаларни ишлаб чиқишнинг янги механизмлари, лойиҳавий бошқарув, тадбиркорлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, фойдаланишга топширилган ишлаб чиқариш объектларининг мониторингини олиб бориш, шунингдек, инвестициявий лойиҳалар ташаббускорларини амалий қўллаб-қувватлаш жараёнида вазирлик ва идораларни мувофиқлаштириш билан боғлиқ кенг кўламли масалаларни атрофлича муҳокама қилдилар.

Ҳудудда ташкил этилган ҳамда вазифалари ишга солинмаган иқтисодий салоҳиятни таҳлил қилиш, туман ва шаҳарларни ривожлантириш стратегияси ва концепцияларини шакллантириш, шунингдек, иқтисодий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқишдан иборат бўлган лойиҳа гуруҳларининг фаолияти ўрганилди.

Туман ва шаҳар бўлинмалари ходимлари аниқ ҳолатлар ва лойиҳалар мисолида бириктирилган ҳудудларда янги тизимни синовдан ўтказиш бўйича шахсий тажрибалари билан ўртоқлашдилар ва ўз фаолияти давомида юзага келган бир қатор муаммоларни тилга олдилар. Ҳар бир ҳолат атрофлича кўриб чиқилди, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига эса зарур кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, муҳокама давомида қатнашчилар у ёки бу туманнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда янги тизимни самарали қўллаш бўйича ўз ғоя ва таклифларини билдириш имконига эга бўлдилар.

Учрашув якунида иштирокчиларни қизиқтирган масалалар бўйича батафсил тушунтиришлар ва жойларда ишларни сифатли ташкил этиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.

 

mift.uz