×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Италиялик тадбиркорлар Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик кўрмоқда

Милан шаҳри, Лоди, Монза ва Брианза (Ломбардия минтақаси) провинцияларида фаолият юритаётган компаниялар«Assolombarda» уюшмаси сайтида Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақида мақола чоп этилди.

Унда халқаро форум Ўзбекистон бозори томонидан халқаро инвесторларга таклиф этилаётган кенг имкониятларга бағишланиши маълум қилинган.

«Инвестиция форуми 2020 йил 5-6 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтади ва унинг доирасида «Бизнес учун очиқлик»,  «Минтақавий алоқаларни чуқурлаштириш» ва  «Технологик инновацияларни қўллаш» каби йўналишларда мулоқот қилинади. Анжуман дастури ва унда қатнашиш тартиби билан tiif.uz манбаси орқали танишиш мумкин», деб хабар қилинган нашрда.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда иқтисодий (савдо ва саноат)фаолият юритиш имкониятлари тўғрисида биринчи манбалардан батафсил маълумот олади. Давлат раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар натижалари ҳам тақдим этилади.

«Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти сармоялар оқимини рағбатлантириш учун мамлакатдаги умумий иқлимни яхшилаш заруратини англаган ҳолда иқтисодий соҳани изчил ислоҳ қилмоқда, ўзгарувчан валюта курсини эҳтиёткор сиёсат билан барқарорлаштириб, юқори салоҳиятли хорижий инвесторларга солиқ ва молия соҳаларида имтиёзлар ва преференциялар таклиф қилмоқда», деб таъкидланганэлектрон манбада.

Мақоламуаллифи»Нега айнан Ўзбекистон?», деган саволни ўртага ташлайди.  «Бугун яхши ривожланган, кўп тармоқли саноат тузилмасига эга мамлакат(автомобилсозлик, фармацевтика, электрон, кимё, тоғ-кон, тўқимачилик тармоқлари мавжуд) хорижий компанияларни рағбатлантириш орқали хусусий инвестицияларни иқтисодиётга жалб қилишга интилмоқда. Мамлакат юқори сифатли ва бетакрор мазага эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан мақтана олади ва ҳукумат бу каби афзалликлардан оқилона фойдаланган ҳолда замонавий озиқ-овқат саноатини ривожлантирмоқда»,  дея у ўз саволига жавоб берган.

«Мамлакатда узоқ ўн йилликлар давомида пахта «яккаҳоким» мақомига эга эди. Бугун Ўзбекистон хом-ашёни қайта ишлаб, ярим тайёр ва юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар экспортини қўллаб-қувватламоқда», дебтаъкидлаган «Assolombarda» электрон портали.