×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ЖОРИЙ ЙИЛДА ЮРТИМИЗДА УМУМИЙ ҚУВВАТИ 1 474 МВТ БЎЛГАН ИССИҚЛИК ВА ҚУЁШ ФОТОЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ ИШГА ТУШИРИЛАДИ

Жорий йил якунига қадар юртимизда умумий қуввати 1 474 МВт бўлган 7 та янги электр станция, шундан 6 та иссиқлик (ИЭС) ва 1 та қуёш фотоэлектр станциялари (ФЭС) ишга туширилади.

Хусусан, январь ойида Бухоро вилоятида 270 МВт ва Тошкент вилоятида 240 МВт бўлган 2 та янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилди.

Шунингдек, апрель ойига қадар Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган.

Тошкент вилоятида 230 ва 240 МВт қувватли 2 та ва Хоразм вилоятида 174 МВ қувватли 1 та иссиқлик электр станциялари март ойида, Сирдарё вилоятида 220 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси йил якунига қадар ишга туширилади.

Бунинг натижасида Ўзбекистон энергетика тизимининг амалдаги умумий қуввати 16 000 МВтдан ошади.

 

Манба: minenergy.uz