×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

“Газпромбанк” Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очади

Россия Федерациясининг “Газпромбанк” Кузатув кенгаши Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар беради МДҲ Ижроия қўмитаси.

“ГПБ Банкининг (АЖ) директорлар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорнинг мазмуни: “Газпромбанк” нинг (Акциядорлик жамияти) Ўзбекистон Республикасида ваколатхонасини очиш (қисқартирилган номи – ГПБ Банкининг (АЖ) Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси). Кун тартибидаги масала бўйича кворум мавжуд эди. Кун тартибидаги масала бўйича қарор бир овоздан қабул қилинди”, – дейилади хабарда.

Молия муассасаси маълумотларига кўра, ташкилот барча асосий кўрсаткичлар бўйича Россиянинг учта йирик банкларидан бири ҳисобланади ва ўз капитали бўйича Марказий ва Шарқий Европа банклари рўйхатида учинчи ўринни эгаллайди.

Ташкилотнинг молиявий ҳисоботларига кўра, йилнинг биринчи ярмида “Газпромбанк” 28,3 миллиард рубл (370 миллион АҚШ доллари) миқдорида соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,8 миллиардга (101 миллион АҚШ доллари) камдир.

https://www.kursiv.uz/