×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Ўзбекистонга иқтисодиётининг 2021 йилдаги ўсиши ҳақида маълумот берди

Жаҳон банкининг январь ойидаги «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» мавзусидаги маърузасида Ўзбекистон иқтисодиёти жорий ва келгуси йилларда 4,3 фоизга ва 4,5 фоизга ўсиши ҳақида эълон қилинган

Марказий Осиёда бу йил иқтисодий ўсиш суръати 3 фоизгача тикланади. Бунга эса ҳудудларнинг Хитой томонидан таклиф этилган «Бир белбоғ — битта йўл» ташаббусида фаол иштирок этиши доирасида хомашё ва тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳажмининг ўсиши имконият туғдиради.

Банк мутахассислари минтақадига вазият салбий тарзсда ривожланиши хавфи мавжудлигини ҳам таъкидлашган.

«Минтақадаги иқтисодий ўсишнинг бевосита истиқболларига сўнгги пайтларда баъзи мамлакатларда ижтимоий нотинчликка, шунингдек, геосиёсий зиддиятларнинг кучайиш хавфига сабаб бўлган COVID-19 билан касалланишнинг кўпайиши бўйича ноаниқлик хавф солади», — дейилади ҳисоботда.

Коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кўпайиши чекловлар қатъийлаштирилишига ва уй хўжаликлари ҳамда компаниялар томонидан кескин реакция келиб чиқишига сабабчи бўлиши мумкин, дейилади ЖБ ҳисоботида.

Экспертларнинг сўзларига кўра, агар директив органлар пандемияни жиловлаш ва инвестицияларнинг ўсишига олиб келувчи ислоҳотларни амалга ошириш бўйича кескин чоралар кўрмас экан, тикланиш секин давом этади.

https://repost.uz/