×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ЕТТБ Ўзбекистон компанияларини қўллаб-қувватлаш учун 150 млн. АҚШ доллари ажратади

Маблағлар савдони ривожлантиришга кўмаклашиш дастури доирасида учта банкка ажратилмоқда.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистонга савдо ва молияни қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ажратмоқда. Ташкилотдагилар ушбу маблағлар маҳаллий корхоналарга коронавирус пандемияси тарқалишига қарамасдан ўз фаолиятларини давом эттиришига ёрдам беришига ишонадилар.

ЕТТБ нинг савдони ривожлантиришга кўмаклашиш дастури доирасида «Асакабанк», «Ипотекабанк» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» га 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилади.

«Ушбу маблағлар Ўзбекистондаги экспорт ва импортчиларга оғир бозор шароитлари туфайли юзага келган савдолари ва етказиб бериш тизимларидаги тўхталишларни енгиллаштириш мақсадида ишлатилади», — дейилади хабарда.

«Асакабанк» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» 60 млн. АҚШ долларидан, «Ипотекабанк» эса 30 млн. АҚШ доллари олишади. Барча учта банклар азалдан ЕТТБнинг мижозлари саналади. Улар мамлакат бўйлаб 100 дан ортиқ филиалга эга ва ўн минглаб корхоналарга хизматлар кўрсатади.

Банклар ҳозирги вақтда миллий иқтисодиётга кўмак беришда зарур бўлган маҳаллий фирмаларнинг ташқи иқтисодий фаолиятини рағбатлантириш учун яхши имкониятларга эга, дея эътироф этади ташкилот.

Бугунги кунга қадар ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига қарийб 1,85 млрд. евро миқдорида инвестиция киритган.