×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

ЕТТБ кичик ва ўрта тўқимачилик корхоналари учун грантлар ажратади

Банк халқаро стандартлар ва менежментни жорий қилиш учун сарфланган харажатларининг 75 фоизигача қисмини қоплайди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги кичик ва ўрта тўқимачилик корхоналарига грантлар ажратади, деб ёзади “Ўзтўқимачиликсаноат” матбуот хизмати.

24 май куни ЕТТБ вакиллари Теxtile Standard Services компанияси билан музокаралар ўтказди. Бу уюшманинг шўба тузилмаси бўлиб, маҳаллий корхоналарда халқаро саноат стандартларини жорий этиш билан шуғулланади.

Томонлар тўқимачилик саноатида кичик ва ўрта корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Гап 250 ёки ундан кам ишчиси бўлган корхоналар ҳақида бормоқда.

ЕТТБ компания билан биргаликда уларга халқаро стандартлар, сифат менежменти тизимлари, автоматлаштириш ва маркетингни жорий этишда ёрдам беради. Банк уларнинг ҳаражатларининг 75 фоизини грант асосида қоплайди.

Теxtile Standard Services ЕТТБнинг аккредитациядан ўтган ҳамкори бўлиб қолмоқда, дейилади ҳисоботда. Банк очиқ бозор иқтисодиётига ўтиш ва тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи лойиҳаларга сармоя киритишда давом этади.

Бунгача Шавкат Мирзиёев соҳа учун янги имтиёзларни тасдиқлаган эди. Хусусан, даромадининг 80 фоиздан ортиғини хориждан оладиган бўялган матолар ва тайёр тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари экспорт қилувчи корхоналар 2025-йилгача 1 фоиз ставкада ижтимоий солиқ тўлайди.

ЕТТБ ва унинг ҳамкорлари UzCarlsberg компаниясига ишлаб чиқаришни модернизация қилиш учун 14 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратади.

 

Манба: www.spot.uz