×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

2021-йилда Ўзбекистон иқтисоди ўсиши прогноз қилинмоқда

Иқтисодиётнинг асосий секторлари орқали 2021-йилда 5,6 фоиз, 2022-йилда эса 6 фоиз ўсишга эришиш мумкинлигини тахмин қилинмоқда.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўзининг “Минтақавий иқтисодий истиқболлар” рукни остидаги ҳисоботида Ўзбекистон иқтисодиёти драйвер соҳалар иштирокида 2021 йилда 5,6 фоиз, 2021 йилда эса 6 фоиз ўсишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда ташкилот ҳисоботида маълумот берилади.

Шунингдек, кейинги йилларда шахсий истеъмол ва инвестиция миқдори ошиши кутилмоқда.

Маълумотларга асосан, иқтисодиётнинг асосий соҳалари ҳисобланган хизмат кўрсатиш, йирик саноат, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги жорий йилда ижобий кўрсаткичлар қайд этади. Шу билан бирга, пандемия бўлишига қарамасдан давлат иштирокидаги корхоналарнинг хусусийлаштирилиши ва бозор ислоҳиятларининг давом этилиши жуда муҳим ҳисобланади.

Минтақавий кўламда эса мамлакатлар иқтисодиёти хомашё нархларининг ўсиши ва бу орқали экспорт соҳасидаги ижобий кўрсаткичлар, шунингдек пул ўтказмаларининг тикланиши 2021-2022-йилларда 4,5 фоиз ўсишини қайд этиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.

Пухта ўйлаб чиқилган ваксина олиш дастури ва соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар ижтимоий масофа чоралари ва бошқа чекловларни аста-секинлик билан олиб ташланишига ёрдам берди.

Натижада, саноат маҳсулотлари ва ритейл савдоси ҳамда Банк инвестициялари мавжуд ҳудудларда иқтисодиёт қайта ишга тушиб, пандемиягача бўлган даражага етиб келди.

Халқаро туризм соҳаси истиқболлари дунё бўйлаб кенг тарқалган человлар ортидан номаълумлигича қолмоқда. Бунинг ортидан, иқтисодиётнинг асосий фойдаси туризмдан келадиган мамлакатлар ҳалигача қийинчиликларни ҳис қилишмоқда.

Covid-19 шунингдек, шахсий даромадларга ҳам таъсир кўрсатмай қолмади. Таълим даражаси пастроқ бўлган давлат фуқаролари фойдаси ҳам сезиларли камайди.

Кўплаб мамлакатларда давлат қарзи 1990-йиллардаги каби, ўтиш давридаги таназзулни бошдан кечириши мумкин. Давлатларнинг кенг қамровли сиёсати ва субсидиялар ҳозирда иқтисодиётни банкротликдан сақлаб келмоқда. Агар бу турдаги қўллаб-қуватлаш чоралари бекор қилинса, давлат иқтисодиёти заифлашади.

Аввалроқ, Банк Ўзбекистонда 2021-йилда реал ЯИМнинг 2 фоизга қисқаришини прогноз қилган эди. Таҳлилчилар экспорт ва ички талабнинг тикланиши билан боғлиқ ҳолда 2021-йилда 4,5 фоизга ўсиш кутилмаларини айтиб ўтишга эди.

https://www.spot.uz/