×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Cengiz Enerji компанияси Тошкент вилоятида ИЭС қуради

Туркиянинг Cengiz Enerji компанияси Тошкент вилоятида 240 МВт қувватга эга иссиқлик электр станциясини қуради. Бу Президентнинг 2-февралдаги «Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт навбатдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарордан келиб чиқади.

Ўзбекистон раҳбари инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Туркиянинг Cengiz Enerji (инвестор) ва Cenergo (лойиҳа компанияси) ўртасида инвестиция келишувини маъқуллади.

Шунингдек, Президент «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» AЖ (ЎМЕТ) ва «Cenergo» ўртасида электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги келишувни тасдиқлади

Ушбу Шартномага мувофиқ, Cenergo ишлаб чиқарилган электр энергиясини ЎМЕТга сотишни, ЎМЕТ эса уни 25 йил давомида кафолатланган тарзда сотиб олишни ўз зиммасига олади.

Илгари хабар қилинишича, ИЭСнинг қурилиши 150 млн долларгача бўлган миқдорда Туркиянинг тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, қурилиш пайтида 500 янги иш ўринлари ва ИЭСдан фойдаланиш вақтида 100 иш ўринларини яратилишини таъминлайди. .

Лойиҳа, шунингдек, йилига 2 миллиард кВт.с миқдорида арзон электр энергиясини ишлаб чиқаришни таъминлаш имконини беради. Бу, ўз навбатида, республика энергия балансини диверсификация қилиш ва электроэнергия ишлаб чиқаришга сарфланадиган табиий газ истеъмолини сезиларли даражада камайтириш учун имкониятлар яратади.

https://www.uzdaily.uz/