×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Цемент импорти учун имтиёзлар бир йилга узайтирилди

Бугун, 2-ноябр куни аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев цемент импорт қилувчилар учун имтиёзлар яна бир йилга узайтирилишини маълум қилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Бундан ташқари, цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизга, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ икки баравар камайтирилади. Президент тегишли қарорни август ойи охирида имзолаган эди . Бу 1 тонна цемент таннархини 7 фоизга арзонлаштиради.

“Янги бинолар нархини жорий йил даражасида ушлаб туриш зарур, – деди Президент.

Уй-жой нархларини барқарор сақлаш мақсадида янги турар-жой мажмуаларини ички ва ташқи инфратузилма билан таъминлаш учун ҳар йили бюджетдан 1 триллион сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси қурувчиларга 24 ой муддатда Марказий банк ставкасидан ошган қисмини қоплайди. Бунинг учун бюджетдан 1 триллион сўм ажратилади.

Буларнинг барчаси уй-жой нархининг сезиларли даражада пасайишига олиб келиши керак.

 

https://www.spot.uz/