×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

2022 йил охиригача Loukost номли янги арзон авиаташувчи яратилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қарор имзолади. Унга кўра «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси 2022 йил охирига қадар ўзининг таркибида “Loukost” деб номланган янги арзон ташувчини яратади.

Президент томонидан тасдиқланган «Йўл харитаси» га мувофиқ, тўртта Airbus А320 самолёти эконом-классга қайта жиҳозланади. Бу самолётдаги ўриндиқлар сонини кўпайтиради ва чипталар нархини пасайтиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонликлар учун арзон авиарейсларни йўлга қўйишни режалаштиргани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу жараёнда асосий урғу самарадорликни оширишга қаратилган. Яқин келажакда «Uzbekistan Airways» компанисининг харажатларини 46,5 миллион долларга камайтириш режалаштирилмоқда. Бунинг учун компания ва унинг тузилмавий ташкилотлари штатлари оптималлаштирилади, фойдаланилмаётган 12 та самолёт эксплуатациядан чиқарилади ва авиачипталарни сотиш бўйича хорижий агентларнинг комиссияси камайтирилади.

Таъкидланишича, янги бизнес-стратегия мувофиқ, хизмат кўрсатишнинг гибрид моделига ўтиш режалаштирилаётган бўлиб, унга кўра парвозларнинг бир қисми тўлиқ хизмат кўрсатиш, баъзилари эса лоукостер тамойили асосида амалга оширилади. Унга талаб юқори бўлмаган йўналишларда бизнес-класс бекор қилиниб, қуйи классдаги ўриндиқлар сони кўпайтирилади.

Жорий йилнинг учинчи чорагидан бошлаб 4 та Airbus А-320 самолётида арзон парвозларни ташкил этиш режалаштирилган. Узоқ масофали йўналишларни ривожлантириш учун 3 та Airbus А321 NEO LR ҳаво лайнерларини лизинг орқали олиш, ички рейслар сонини ҳафтада 17 тадан 49 тага етказиш режалаштирилган.