×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Қорақалпоғистондаги корхоналар солиқ ва божхона имтиёзларига эга бўлади

Қорақалпоғистонда барча соҳаларни жадал ривожлантириш бўйича келгуси 3 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Унга кўра, ҳар бир туманда 2 тадан фаолият тури ўзига хос «ўсиш нуқта»си этиб белгиланган.

Бу ҳақда 2 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида муҳокама қилинди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Президент барча 16 та туманни янада равнақ топтириш мақсадида мазкур «ўсиш нуқталари» бўйича тадбиркорлик субъектлари 3 йил муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналарнинг айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан озод этилишини таъкидлади.

Бундан ташқари, тараққиёт даражаси паст бўлган Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида янги ташкил этиладиган саноат корхоналарига ҳам 3 йил муддатга солиқ ва божхона имтиёзлари берилади.

Президент мамлакатимиз йигит-қизларини мазкур ҳудуд ҳаёти билан таништириш мақсадида келгуси йили Қорақалпоғистонда Ёшлар фестивали ташкил этиш таклифини билдирди.