×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Уюшмаларга берилган имтиёзлар соҳадаги барча ишлаб чиқарувчиларга тадбиқ этилади

«Ўзбекипаксаноат», «Ўзчармсаноат» ва бошқа уюшмалар томонидан қўлланилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари мазкур тармоқларнинг барча субъектларига ҳам татбиқ этилади. Мазкур имтиёзлар 2017−2019 йилларда берилган бўлиб, уларнинг муддати 2023 йил 1 январда тугайди. 

1 майдан бошлаб «Ўзбекбалиқсаноат», «Ўзбекипаксаноат», «Ўзчармсаноат» ва бошқа уюшмалар томонидан қўллаб келинаётган бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари мазкур тармоқлардаги барча ишлаб чиқарувчиларга тадбиқ этилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 8 апрелдаги [101-сон] фармонида назарда тутилган.

Уюшмалар ва уларга берилган имтиёзлар рўйхати:

  • 2017 йилдан бошлаб «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар ҳамда ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани тайёрлаш ва қайта ишлаш ташкилотларга 2023 йил 1 январига қадар олиб келинадиган пилла йигириш ва ипак газлама тўқиш дастгоҳларининг эҳтиёт қисмлари, тут дарахти уруғи ва кўчатлари, ипак қуртининг суперэлита, элита ва саноат уруғлари белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинган;
  • 2018 йилдан бошлаб «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар 2023 йил 1 январига қадар тайёр ипак маҳсулоти ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган химикатлар, синтетик толалар, бўёқлар, фурнитура ва аксессуар буюмлари ҳамда бошқа ёрдамчи материаллар бож тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхонада расмийлаштирув йиғимлари бундан мустасно) ва тутзорлар билан банд бўлган ер майдонлари қисмида ер солиғи тўлашдан озод қилинган;
  • 2018 йилдан бошлаб «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилиб, бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, технологик ускуналар сотиб олиш учун мақсадли тарзда йўналтирилиши белгиланган;
  • 2017 йилдан бошлаб «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлари ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи юридик шахслар 2023 йил 1 январгача личинка, балиқ чавоқлари ва товар балиқ етиштиришдан, балиқчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган даромадлари бўйича ягона солиқ тўлашдан озод этилган;
  • 2017 йилдан бошлаб «Ўзчармсаноат» уюшмасининг чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотларига 2023 йил 1 январга қадар муддатда фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод қилинган;
  • 2019 йилдан бошлаб Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси аъзолари 2024 йил 1 январгача бўлган муддатга ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ягона солиқ тўлови, ягона ер солиғи ва божхона тўловларини тўлашдан озод этилган.

 

Манба: www.gazeta.uz