×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

АТЕCА Ўзбекистонда бешта меҳмонхона қуради

2022 йил охирига қадар АТЕCА Hotels Ўзбекистонда бешта меҳмонхона қуради. Бу ҳақда АТЕCА холдингининг ижрочи раиси Мишел Нобле таъкидлади.

Компания июл ойида очилиши режалаштирилган биринчи тўрт юлдузли ATECA Hotel Suites меҳмонхонасини Тошкентда қурмоқда.

Ноблнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон мисли кўрилмаган имкониятлар билан меҳмондўстлик соҳаси ўсишида аҳамиятли салоҳиятга эга.

«Биз ушбу сердаромад бозорни очишдан ва бутун мамлакат бўйлаб ўз иштирокимизни кенгайтиришдан хурсандмиз», деди у.

2020 йил ёзида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги), Отельерлар Ассоциацияси ва Ateca холдинги (БАА) меҳмонхоналар бизнесини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни назарда тутувчи меморандумни имзоладилар.