×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Тошкент вилоятида 120 дан ортиқ дори-дармон ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон-Миср фармацевтика лойиҳаси амалга оширилмоқда

Феврал ойи охирида Тошкент шаҳрида, қиймати 20 миллион доллардан ортиқ бўлган, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида дори воситалари ишлаб чиқарадиган завод қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида уч томонлама битим имзоланди. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 500 миллион дона таблетка, 200 миллион капсула ва 10 миллион пакет (кукун) бўлиши кутилмоқда. 120 дан ортиқ турдаги дори-дармонларни ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Ўзбекистон томони номидан шартномани Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамшид Aбдусаломов ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев имзоладилар.

Миср томони номидан шартномани имзолаган «Solyphar» нинг ижрочи директори Омар Aбд ал-Aлим интервюда ушбу лойиҳанинг тафсилотлари, умуман, Ўзбекистон билан ҳамкорлик тажрибаси ва истиқболлари ҳақида сўзлади.

Компаниянинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги 2011 йилда фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилиш билан бошланган. 2019 йилда компания ушбу соҳага сармоя киритиш имкониятини кўриб чиқа бошлади.

Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим сабаб президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида республикада олиб борилган очиқ иқтисодий ва сармоявий сиёсат бўлди. Сўнгги тўрт йил ичида мамлакатимизда хорижий инвестицияларни жалб қилиш, валюта конвертациясини таъминлаш ва хорижий инвесторлар учун кафолатлар бериш соҳасида туб ўзгаришлар юз бергани қайд этилди.

2018 йилда Ўзбекистонга Миср ҳукумати делегацияси томонидан ташқи ишлар, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Миср ишбилармон доиралари вакилларидан иборат жуда муҳим ташриф амалга оширилди. Ташриф давомида «Solyphar» Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

Лойиҳада Бўстонлиқ туманида жойлашган эркин иқтисодий зона ҳудудида фармацевтика заводи қурилиши кўзда тутилган. Қайд этилишича, зарур инфратузилмага ега қулай манзил логистика ва ресурсларни таъминлаш харажатларини камайтиради.

Ўзбекистондаги лойиҳа – бу «Solyphar» нинг чет элда амалга ошираётган тўғридан-тўғри сармояларини ўз ичига олган биринчи йирик лойиҳадир. Янги ишлаб чиқариш объекти яхши ишлаб чиқариш амалиёти талабларига жавоб беради-GМР. Маҳсулот сифатининг юқори даражасини таъминлаш учун «Solyphar» Германиянинг International Quality Consulting (IQC) Group компанияси билан фаол ҳамкорлик қилади.

https://dunyo.info/