×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Президентнинг Олий Мажлисга мурожаати: «Структуравий ислоҳотларнинг муҳим ёъналиши – бу давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришдир».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга қилган мурожаатида, келгуси йилда 23 миллиард доллар қийматидаги инвестицияларни ўзлаштириш вазифаси қўйилганлигини айтди. Натижада 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектлари ишга туширилади.

Навоий кон-металлургия комбинатида 2 та йирик металлургия заводи, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида техноген рудани қайта ишлаш заводи, шунингдек, республикамиз бўйича тўқимачилик, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва фармацевтика тармоқларида юзлаб янги ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилади.

Тошкент, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида жами қуввати 760 мегаватт бўлган янги электр станциялари ишга туширилади. Қашқадарё вилоятида қиймати 3 миллиард 600 миллион доллар бўлган, йилига 1,5 миллион тонна керосин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ ишлаб чиқарадиган мажмуа тўлиқ маҳсулот беришни бошлайди.

Республика раҳбари иқтисодий ўсиш биринчи навбатда рақобатбардош ишлаб чиқариш занжирларини яратиш ва ушбу мақсадлар учун инвеститсияларни кўпайтириш ҳисобига таъминланишини таъкидлади.

Гарвард университети тадқиқотларига кўра, мамлакатимиз 50 дан ортиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда барча имкониятлар ва нисбий устунликларга эга.Президентнинг нутқи давомида қайд этилган.

Айниқса, нефтгаз-кимё, металлургия, машинасозлик, электротехника, фармацевтика, қурилиш материаллари, тўқимачилик, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ҳамда “яшил иқтисодиёт” билан боғлиқ саноат тармоқлари иқтисодиётимиз “драйверлари”га айланиши учун барча етарли шароитлар мавжуд.

Бу тармоқларда хусусий секторнинг ташаббуслари ва янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда кооперацияни ривожлантириш бўйича барча чоралар кўрилиши лозим.

Ғозғондаги декоратив тошлар, Намангандаги тайёр кийим-бош, Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги “Технопарк” каби саноат кластерлари ўз самарасини кўрсатиб, шу тизим афзалликларини намоён этмоқда. правительству шу муносабат билан ҳукуматга келгуси йил 1 апрелгача истиқболли саноат кластерлари рўйхатини аниқлаб, уларни жадал ривожлантириш учун алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди. Шунингдек, “божхона ҳудудида қайта ишлаш режими”да саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятларини яратиш режалаштирилган.

Давлат кафолати билан ташқи қарздорлик камаяди ва  инвестиция ҳамда инфратузилма лойиҳаларига кўпроқ хусусий капитал жалб этилади. Масалан, кейинги йилда давлат-хусусий шериклик асосида 40 дан ортиқ йирик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш бошланади.

Давлат кафолати билан ташқи қарздорлик камаяди ва  инвестиция ҳамда инфратузилма лойиҳаларига кўпроқ хусусий капитал жалб этилади. Масалан, кейинги йилда давлат-хусусий шериклик асосида 40 дан ортиқ йирик ва ўрта лойиҳаларни амалга ошириш бошланади.

Жорий йилдан барча давлат корхоналарини ислоҳ қилиш дастури амалга оширилмоқда. Жумладан, келгуси йилда Навоий кон-металлургия комбинати, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятлари халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлади.

Тан олиш керак, мутахассисларнинг билим ва малакаси, йирик корхоналарнинг техник имкониятлари, уларни мустақил трансформация қилиш учун етарли эмас. Шунинг учун электр энергетикаси, нефть-газ ва кимё саноати, машинасозликдаги йирик корхоналар ҳамда тижорат банкларини ислоҳ қилишга Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда “МакКинзи”, “Бостон консалтинг Групп”, “Ротшильд” каби халқаро тан олинган компаниялар жалб этилди.

2021 йилда стратегик аҳамиятга эга бўлган 32 та йирик корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишлари амалга оширилади.

Биз давлат активларини очиқ-ошкора ва самарали сотиш учун, халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчиларни жалб этган ҳолда, қатор корхоналарни хусусийлаштиришга оид кенг қамровли ишларни бошладик.

Келгуси йилда “Фарғона азот” ва “Деҳқонобод калий” заводлари, “Кока-кола ичимлиги” корхонаси, “Билдирсой” ва “Чорвоқ” оромгоҳлари, “Ичан қалъа” ва “Ҳайат Реженси” меҳмонхоналари, “Пойтахт” бизнес мажмуаси, Алкоголь, Ёғ-мой каби тармоқлардаги 83 та йирик корхонадаги давлат улуши сотувга қўйилади.

Тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилинади, 115 таси бўйича эса тартиб-қоидалар соддалаштирилади.

Вилоятлар, шаҳарлар ва маҳаллалар томонидан қўллаб-қувватлаш

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлат бошқаруви тизими самарадорлиги ҳақида тўхтади. Шу жумладан:

Келгуси йил бошидан ҳар бир вазирлик ўз ишини туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштиради ва ташкил этади. Вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятига жойларда амалда қандай ўзгариш бўлганига қараб баҳо берилади.

Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ўзларининг қуйи тизим раҳбарлари ва ходимларини янгича талаблар ва замонавий ахборот технологиялари асосида самарали ишлашга ўргатиш ва малакасини мунтазам ошириб бориш учун масъул бўлади.

Ўз навбатида Депутат ва сенаторларни ўзлари сайланган ҳудуддаги муаммолар, тегишли вазирлик ва ҳокимликлар томонидан қай даражада ҳал этилаётганини доимий ўрганиб, назорат қилиб мунтазам равишда кузатиб борадилар.

Шу муносабат билан ҳукуматага икки ой муддатда ўрта ва қуйи бўғин бошқарув идораларининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш, улардаги ходимлар сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

https://president.uz