×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Хоразм вилоятида саноатни ривожлантириш бўйича қўшимча имкониятлар ўрганилди

Жорий йилнинг 7-январ куни инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги ҳамда тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат Ишчи гуруҳ Хоразм вилоятининг саноат, инвестициявий ва экспорт салоҳиятининг жорий ҳолати билан танишиш ва уни ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирларини шакллантириш бўйича ишларни давом эттирди.

Жумладан, Ишчи гуруҳ “Девелоп Техтиле”, “Неw Бест Стйле” МЧЖ, “Футуре Индустриес Сйстемс” МЧЖ, “Хива кластер” МЧЖ, “Хива ипак фабрикаси”, “Янтех инвест” МЧЖ, “Янгиариқ тех” МЧЖ, “Комила келажак авлод гиламлари” МЧЖ корхоналарида бўлди. Лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатда тадбиркорлар ўз фаолияти давомида дуч келадиган масалалар муҳокама қилинди ва уларни ҳал этиш алгоритмлари жойида ишлаб чиқилди. Тегишли раҳбарларга зудлик билан ёрдам чораларини кўриш топширилди.

Амалга оширилаётган ишлардан кўзланган мақсад саноатнинг турли тармоқларида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, фаолият кўрсатаётган корхоналарни кенгайтириш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, қийналаётган корхоналарни лойиҳавий қувватларга олиб чиқиш жараёнида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги тизимли ишлар самарадорлигини оширишдан иборат. Ушбу чора-тадбирлар қўшимча инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан бир вақтда ишлаб чиқариш ҳажмини 2023-йилга мўлжалланган кўрсаткичлардан камида 15 фоизга ошириш имконини беради.

 

Манба: miit.uz