×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Асфальт аралашмалари ва бетон буюмлар ишлаб чиқариш соҳасидаги янги Ўзбекистон – Германия қўшма корхонаси ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2020 йилдаги «Papenburg Uzbekistan» Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 471-сон қарори қабул қилинди.

 Ушбу қарор Президентнинг 27.11.2018 йилдаги «Автомобил ёʻлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4035-сон ҳамда 1.02.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4145-сон қарорлари ижросини таминлаш мақсадида қабул қилинган.

 Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Автомобил йўллари қўмитаси ва Германиянинг «GP Gunter Papenburg AG» компанияси ўртасида қўшма ўзбек-герман корхона ташкил этишни кўзда тутиб, Германия технологиялари ва ускуналари асосида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга ихтисослашган шартнома тузилди.  Papenburg Узбекистан қўшма корхонасининг устав капитали 5,7 миллион еврони ташкил этади.