Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси Амира фахмини қабул қилди.
Парламентнинг юқори палатаси маълумотларига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш, жумладан, туризм, фан, таълим, маданият, ёш дипломатлар тайёрлаш каби соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Учрашув якунида томонлар кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.
Манба: dunyo.info
Другие новости и события
Invest.gov.uz инвестицион порталининг ҳар қандай материаллари (такрор ишлаб чиқариш, нашр этиш, нусха олиш, қайта чоп этиш, тарқатиш, таржима қилиш, телекўрсатув, қайта ишлаш ва бошқа тарқатиш усуллари) - биринчи манба ва порталнинг ҳаволаси кўрсатилмаган ҳолда ишлатилиши қатъиян тақиқланади!