×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Саудия Арабистони бизнес вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

23-декабрь куни Бош вазир ўринбосари  инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Саудия Арабистони Подшоҳлиги делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Тошкентда бўлиб турган АCWА Поwер, Др. Сулаиман Ал-Ҳабиб Медиcал Груп, САБИC, Ал Ражҳи Интернатионал, Жамжоом Пҳарма, Фаwаз Ал Ҳокаир Груп, Сеера Груп ва бошқа компаниялар раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда, шунингдек, Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ, икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва тармоқ бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди.

Ўзаро ишонч руҳида бўлиб ўтган суҳбатда Саудия Арабистони ишбилармон доиралари вакилларига кейинги йилларда Ўзбекистонда яратилган қулай инвестицявий муҳит ҳақида маълумот берилди. Сўз инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, зарур инфратузилмани яратиш, банк секторини ўзгартириш, кенг кўламли хусусийлаштириш, эркин савдо режими ва ЕИ бозорларига ГСП+ имтиёзли асосда ҳудудий бозорларга экспорт қилиш имкониятларини очиш ҳақида борди.

Мулоқот чоғида жорий ҳамкорлик масалалари, уни яқин келажакда кенгайтириш имкониятлари, қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш айрим жиҳатлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ҳукуматининг инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг барча босқичларида  лойиҳадан олдинги ҳужжатларни биргаликда ишлаб чиқишдан тортиб, объектларни ишга туширишгача ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилди.

Ўз навбатида саудиялик ишбилармонлар Ўзбекистондаги инвестиция муҳитини, хорижий инвестицияларни ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик базасини юқори баҳоладилар. Истиқболли сармоявий лойиҳаларни ишлаб чиқиш доирасида ўзбекистонлик ҳамкасблар билан конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёрлик билдирилди.

Суҳбат давомида КСА тадбиркорлари Ўзбекистонга сармоя киритишнинг молиявий, техник ва ҳуқуқий жиҳатлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Учрашув якунлари бўйича Саудия Арабистони ишбилармон доиралари вакиллари билан икки томонлама муносабатларни мувофиқлаштириш, савдо келишувлари ва шартномаларига эришиш мақсадида кейинги ҳамкорлик формати ишлаб чиқилди.

 

Манба: mift.uz