×

Версия для слабовидящих

Call-center
+998 (71) 202-02-10

Икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда «Марказий Осиё+Япония» Мулоқоти доирасидаги ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. 1994 йилда ташкил қилинган Ўзбек-Япон ва Япон-Ўзбек иқтисодий ҳамкорлик қўмиталари савдо ва иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда муҳим ўринга эга. Ушбу қўмиталарнинг 13-қўшма йиғилиши 2016 йил апрелда Тошкент шаҳрида ўтказилди.

2008 йил августда «Инвестицияларни эркинлаштириш, ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш» тўғрисида Ҳукуматлараро шартнома имзоланиб, 2009 йил 24 сентабрда кучга кирди.

Ўзбекистонда 10 та қўшма корхона мавжуд бўлиб, шундан биттаси 100 фоиз япон сармояси иштирокида тузилган. 13 та япон компанияларининг ваколатхоналари аккредитациядан ўтган.

2017 йил январь-октябрь оралиғида ўзаро товар айланмаси 138,5 миллион долларни ташкил қилди.

Япониянинг Ўзбекистонга кўрсатган молия-техникавий ёрдами 4,1 миллиард доллардан ошди. Ушбу ёрдам туфайли Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, маориф, энергетика, транспорт, телекоммуникация ва бошқа соҳаларда қатор ижтимоий аҳамиятли ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилди.

1999 йилдан бошлаб Ўзбекистонда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖАЙКА) ва Япония ташқи савдо ташкилоти (ЖЕТРО) нинг минтақавий ваколатхоналари, ҳамда Ўзбек-Япон маркази фаолият олиб бормоқда.

“Ўзавтосаноат” АК ва Япониянинг “Исудзу” компанияси ўртасидаги ҳамкорликни самарали намуна сифатида келтириш мумкин. “Исузу” агрегатлари асосида 10 мингга яқин автобуслар ва 11 мингдан ортиқ юк машиналари ишлаб чиқарилди. Табиий газда ишлайдиган юк машиналарининг янги моделларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудида илк буддизм ёдгорликларини ўрганишда таниқли япон олими, археолог К.Като катта ҳисса қўшди. Ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга қўшган ҳиссалари учун К.Като Ўзбекистон Банк-молиявий академияси собиқ биринчи проректори Т.Китамура ва Васеда университетининг ректори Т.Окушима «Дўстлик» орденлари билан тақдирландилар.


Бошқа мамлакатлар